Дунёдаги энг қиммат ва жирканч парвоз

Дунёдаги энг қиммат ва жирканч парвоз

Эпштейннинг «Парвозлар тарихи» — дунёдаги энг қиммат ва жирканч CРМ базаси. Сизнинг 20 йиллик репутатсиянгиз неча пул? Эпштейн рўйхатидагилар учун бу нарх — бор-йўғи битта ъоролгаъ чипта бўлиб чиқди. Сиз 20 йил давомида дунёни қутқарувчи «авлиё» образини қуришингиз мумкин, лекин сиз чиққан самолёт битта нотўғри оролга қўндими — тамом. Репутатсия — бу қайтариб бўлмайдиган актив. Бир марта «токсик» рўйхатга тушдингизми, бутун тарихингиз «траш»га айланади. Ташқаридан «идеал» ва «яхши» кўринган, ҳар бир гапи ПР-менежерлар томонидан ўлчанган одамларга кўр-кўрона ишонишни бас қилинг.

Кўпинча персонал бренд қанчалик баландпарвоз бўлса, унинг ортидаги ҳақиқат шунчалик жирканч бўлиб чиқади. Охирги бўлиб ўтаётган воқеалар одамлар брендларнинг ялтироқ қоғозига эмас, уларнинг шаффофлигига кўпроқ ишониши кераклигини кўрсатмоқда. Бу рўйхат шунчаки бойлар тўплами эмас, бу — дунёни бошқарадиган «элита». У ерда кимлар йўқ: энг нуфузли сиёсатчилар, дунё илм-фанини «олдинга сураётган» олимлар, биз экранларда кўриб ҳайратланадиган юлдузлар ва миллиардлаб долларни айлантирадиган магнатлар. Тасаввур қиляпсизми? Сиз даҳо деб билган олим ва мамлакат тақдирини ҳал қиладиган сиёсатчи битта ифлос самолётда, битта жирканч мақсад йўлида ёнма-ён ўтирибди. Бу шуни англатадики, на Нобел мукофоти, на халқаро рейтинглар ва на миллионлаб обуначилар инсоннинг ички қиёфасига кафолат бера олмайди. Унвонлар фақат сиртини безайди, ичкарида эса ҳамма бир хил балчиққа ботган бўлиши мумкин.

«Бой аудиторияга чиқишим керак», «Элитага сотишим керак» деб тер тўкиб меҳнат қилаётган маркетологлар, савдо менежерлари ва тадбиркорлар: Эпштейннинг «Лолит Эхпресс» самолётида ҳам энг «элит» аудитория учган. Статус ва банкдаги рақамлар инсоннинг ички дунёсини яшира олмайди, аксинча, ўша имконият унинг энг жирканч томонларини очиб беради. Кимнингдир қиммат соати ёки шахсий самолёти борлиги — у билан ишлаш керак дегани эмас. Агар сиз фақат «статус» кетидан қувлаётган бўлсангиз, демак сиз ҳам ўша тизимнинг бир қисмисиз. Одамларга мансабига қараб эмас, одамийлигига қараб муомала қилишни ўрганиш — бу энг катта профессионал маҳорат. Қолгани шунчаки «оқ ёқалилар»нинг ўйини. Сиз учун ҳам ҳамкор танлашда унинг обрўси одамийлигидан устунми? Ёки сиз ҳам «пулнинг ҳиди келмайди» дейдиганларданмисиз?

Қуйида Эпштейн ҳақида ҳамма ҳақиқатлар ёзилган.

Ўқинг: Бутун дунё муҳокама қилаётган Джозеф Эпштейн ким эди? Унинг “Гуноҳлар ороли”да болаларнинг қони ичилганми? Ҳажми 3 миллион саҳифадан ошадиган дунё бойларининг жирканч ишлари ҳақидаги файлларда нималар бор?

Дўстларингизга ҳам юборинг: