Расман! Ўзбекистонда исломий банк фаолияти жорий этилади. Бу бўйича Қонун Сенаторлар томонидан маъқулланди
Олий Мажлис Сенати исломий банк хизматларини ҳуқуқий жиҳатдан жорий этишга қаратилган Қонунни кўриб чиқди. Ҳужжатга мувофиқ, 2 та кодекс ва 7 та қонунга исломий банк фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилайдиган нормалар киритилмоқда.
Қонунга кўра, исломий банк фаолияти учун алоҳида лицензия тури жорий этилади. Банклар тўлиқ исломий фаолият юритиши ёки анъанавий хизматлар билан бирга исломий хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин бўлади. Шунингдек, Марказий банк ва ушбу фаолиятни амалга оширувчи банкларда Исломий молия кенгашлари ташкил этилади.
Исломий молия операцияларининг ўзига хослиги инобатга олиниб, Солиқ кодексига алоҳида боб киритилади. Унга кўра, исломий молиядан олинган даромадлар солиқ мақсадида фоизли даромадларга тенглаштирилади, мижозга сотиладиган товарлардаги устама эса ҚҚСдан озод қилинади.
Қонун Сенаторлар томонидан маъқулланди.
