Тезкор! Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида Ҳиндистоннинг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришга вақтинча чеклов ўрнатилди!
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг қарорига биноан Ҳиндистон Республикасининг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришга, шунингдек ушбу давлатнинг Ғарбий Бенгалия штатидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги барча турдаги товарлар импортига 2026 йил 29 январдан эътиборан вақтинча чеклов ўрнатилди.
Чеклов Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилди.
Ҳужжатда Халқаро ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти (WOAH) хамда очиқ манбаларда эълон килинган маълумотларга кўра, Ҳиндистон Республикасининг Ғарбий Бенгалия штатида Нипах вирусининг тарқaлиши билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият юзага келгани таъкидланган.
