Майда қоидабузарлик — ҳар доим жарима дегани эмас: Йўл ҳаракати бўйича муҳим ўзгариш нималардан иборат бўлди?
Йўл ҳаракати бўйича муҳим ўзгариш, Эндиликда айрим кам аҳамиятли йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима эмас, маъмурий огоҳлантириш қўлланилади.
Асос: 2026-йил 4-февралдаги ЎРҚ–1116-сон Қонун
Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Нима ўзгарди?
• Йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий зарар етказмаган ҳолатларда расмий огоҳлантириш берилади
• Огоҳлантириш — бу шахсни қонунга хилоф ҳаракатларни такрорламаслик ҳақида ёзма (электрон) шаклдаги танбеҳ
Қайси ҳолатларда қўлланилади?
Маъмурий огоҳлантириш МЖтКнинг қуйидаги моддалари бўйича мумкин:
• 125-модда (1–2-қисмлар)
• 128¹, 128², 128⁶-моддалар
• 135¹-модда
• 138-модда (1–2-қисмлар)
Муҳим шартлар:
• шахс қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлса
• бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса
• огоҳлантириш 1 йил давомида фақат 1 марта қўлланилади
Хулоса: майда қоидабузарлик — ҳар доим жарима дегани эмас. Қонун энди огоҳлантиришни ҳам назарда тутади.
Қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларга мувофиқ, йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазони қўллашнинг аниқ муддатлари белгиланди.
Агар йўл қоидаси бузилиши фото ёки видео қайд этиш воситалари орқали аниқланган бўлса:
• маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ой ичида қўлланилиши шарт.
Агар маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор шикоят қилинган бўлса:
• жазо чораси ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 йил ичида қўлланиши мумкин.
Хулоса: белгиланган муддатлардан ташқарида қўлланган жазо қонуний ҳисобланмайди.
