Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб қайта сайланди

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб қайта сайланди

Бугун, 6 февраль куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Сенат қарорига мувофиқ Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси лавозимига қайта сайланди. У мазкур лавозимда 2021 йил 5 февралдан буён ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январь ойида «Конституциявий суд тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Конституциявий суд судьялари энди қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади. Илгари судьялар 5 йилга, кейин эса навбатдаги сайловда 10 йилга сайланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: