АҚШ фуқароларини ҳозироқ Эронни тарк этишга чақирди

АҚШ фуқароларини ҳозироқ Эронни тарк этишга чақирди

Фуқаролардан қуруқлик орқали Арманистон ёки Туркияга чиқиб кетиш тавсия қилинган. Бундан ташқари Туркманистон ва Озарбайжонга кетиш таклифи ҳам берилган, бироқ бу давлатлар рухсатнома талаб этиши айтилмоқда.

​Эронни тарк эта олмаганлардан хавфсиз бинода паноҳ топиш, озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва зарур буюмлар захирасини тўплаш сўралган.

“Телефонингизни қувватланган ҳолда сақланг, яқинларингиз билан алоқада бўлиб, ҳолатингиз ҳақида хабар бериб туринг”, дейилади АҚШнинг Эрондаги виртуал элчихонаси хабарида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: