«Кенайишкалар» тозза ҳамма ёқни шармандасини чиқариб ташлади!..
Энди уларда ор-номус деган нарса отлиққа ҳам йўқ. Эркакларни эса сариқ чақаларига олишмайди. Ҳой, бу нима шармандалик, аёл зотида сал бўлсаям уят-пуят деган нарса бўлиши керак, десангиз, шартта бўғзингиздан олишади. Нима, боқиб қўйганмидинг? Харажатларимни кўтариб қўйганмидинг?! Тана ўзимники, ундан ҳохлаганимча фойдаланаман дейишади!.. Ёқангизни ушлайсизу, ичингида беш-олти сўкишни унинг манзил-маконига жўнатиб кетасиз. Чунки, шарманда, шаллақи билан тенг бўлиб бўлмайди… Аммо бошқа томондан қарасангиз улар бутун бошли миллатни уятга қўймоқда. Нафақат уят, балки бутун бир миллатни обрусини туширишаяпди. Шундай экан, қандайдир чора кўриш керак… Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги бемаза каналларини ёпишни вақти келди…
