АҚШда Трамп ва тарафдорларига ҳужум қилишни тарғиб қилган шахс ушланди
Огаё штати суди ҳужжатларига кўра, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) 47 ёшли Чарлз Бронсон Инграмни YouTube’даги қуйидаги изоҳлари учун ҳибсга олган:
“1% элитани ўлдиринг
Сионистларни ўлдиринг
ICE’ни ўлдиринг
Трампни Капитолий зинапоясида осиб қўйинг — хиёнаткор ва бузуқ одам бунга лойиқ”.
Ҳозирда ФҚБ шахснинг ижтимоий тармоқлардаг ёзишмаларини батафсил ўрганиб, тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.
