Отабек Умаров номидан спортчиларга фейк хабарлар бораётгани маълум бўлди
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан бир қатор таниқли спортчилар ҳамда спорт ҳамжамияти вакилларига хабарлар юборилаётгани каби ҳолатлар учрамоқда.
МОҚ хабарига кўра, ушбу хабарлар фейк аккаунтлар томонидан тарқатилмоқда ва бу фирибгарликка уриниш ҳисобланади.
