«Умид билан қиз ўстирганмиз…»

«Умид билан қиз ўстирганмиз…»

Россияни тўрт йилдан бери энди-энди даҳшатли қурол-аслаҳага, узоқни кўзлаган режаларга эга эканини Зеленский ошкора эътироф этмоқда. Биринчи, иккинчи йиллари Рфда ракеталари тугади, заҳираси тамом бўлди, яна битта санкциялар пакети, ўнта Ф-16 самолёти, бешта «Петриот» комплекси, 25та «Атакамс», 30 «Штурм-шедл», 10та «Таурес», 100 мингта янги аскарлар бўлса етади, РФ таслим бўлади каби риторикалар такрор-такрор айтилганди. Ҳозир Зеленский «Ҳудудий ён берамиз-ён бермаймиз», «Украинадан кейин навбат Европага!» каби риторика доирасига қамалиб қолди. Доира эса тобора торайиб бормоқда…
Совчилар биринчи-иккинчи келишида талаблар жуда баланд олинади – фалон, писмадон нарсалар бўлмаса розилик бермаймиз. Совчилар оёғи тийилса ўртага одам қўйилади: «Трампбово, Ўзингиз намекатъ қилинг. Биз айрим талабларимиздан воз кечамиз, аммо пистон талабларимиздан воз кечолмаймиз. Биз ҳам умид билан қиз ўстирганмиз…»
Дўстларингизга ҳам юборинг: