Диққат! Боғча ходимлари учун 20 фоизлик қўшимча устама жорий этилмоқда
Ўзбекистонда «Янги авлод» инновацион боғчалар тармоғи ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (05.02.2026 йил ПФ-19-сон)га мувофиқ мамлакатимизда мактабгача таълимни янги сифат босқичига олиб чиқувчи «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи фаолияти йўлга қўйилади.
Янги тизимнинг ўзига хосликлари:
➖2026-2028 йилларда Қорақалпоғистон, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан шундай ташкилот қурилади.
➖Ушбу боғчалар таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади.
➖Инновацион марказларда симуляцион вазиятлар орқали болаларда кичик ёшдан касбларга қизиқиш ва экологик маданият шакллантирилади.
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларнинг иш ҳақига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади.
Белгиланган имтиёзлар:
Раҳбар ва педагог ходимлар, жисмоний тарбия йўриқчилари, мусиқа раҳбарлари, психолог ва тарбиячи ёрдамчиларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида Давлат бюджетидан устама берилади.
Ушбу лавозимларга ходимлар юқори салоҳиятли ва олий маълумотли номзодлар орасидан танлов асосида қабул қилинади.
