Эрон Форс кўрфази минтақасидаги АҚШ базаларига ҳужум қилади. Агар…
Ташқи ишлар вазири Ароқчининг айтишича, агар ҳужумга учраса, Эрон Форс кўрфази минтақасидаги АҚШ базаларига ҳужум қилади.
Унинг қўшимча қилишича, Теҳрон ҳозир ёки келажакда ракета дастурини муҳокама қилиш ниятида эмас. Шунингдек, у бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқишни ҳам истисно қилди.
