Хитой ядровий қуролларни чеклаш бўйича музокараларда қатнашишдан бош тортди

Хитой ядровий қуролларни чеклаш бўйича музокараларда қатнашишдан бош тортди

Хитой АҚШ ва Россия иштирокидаги эҳтимолий кўп томонлама форматни ҳам ўз ичига олган ядро қуролларини назорат қилиш ва қисқартириш бўйича ҳеч қандай музокараларда қатнашмайди. Бу ҳақда Хитойнинг БМТнинг Женевадаги бўлинмаси ҳузуридаги вакили Цзян Шэн маълум қилди.

Шэн Хитойнинг ядровий салоҳияти “ҳеч бир жиҳатдан АҚШ ёки Россия даражасига мос келмаслигини” билдирган ва шу сабабли Пекин ҳозирги босқичда бундай музокараларда иштирок этишни мумкин деб ҳисобламаслигини маълум қилган.

«Ядровий қуролсизланиш бўйича асосий масъулият энг йирик ядровий арсеналларга эга давлатлар зиммасида бўлиши керак. Айнан шу давлатлар ўз қуролларини сезиларли ва текшириладиган тарзда қисқартириш бўйича қадам ташлаши шарт», — деди хитойлик расмий.

Дўстларингизга ҳам юборинг: