Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар лавозими жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳри бошқарув тузилмасига муҳим ўзгартиришлар киритилди.
Қарорга кўра:
➖Уй-жой коммунал хўжалиги бўлинмаларидаги бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони доирасида Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозими киритилди.
➖Ушбу янги лавозим эгасига мазкур қарорга мувофиқ бош муҳандисларга берилган барча ҳуқуқ ва ваколатлар татбиқ этилади.
➖Янги раҳбарлик штати пойтахтдаги кўп квартирали уйларни эксплуатация қилиш, муҳандислик тармоқларини таъмирлаш ва аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифатини назорат қилиш учун шахсан масъул ҳисобланади.
