Эронда намойишларда қўлга олинганлар афв этилмайди
Эрон суд ҳокимияти раҳбари норозилик намойишлари чоғида ушланганлар 1979-йилги Ислом инқилоби йиллигига бағишлаб ҳар йили ўтказиладиган афв дастурларига киритилмаслигини маълум қилди.
“Хавфсизлик масалалари билан боғлиқ бўлган барча маҳкумларнинг исмларини афв рўйхатидан чиқариш бўйича кўрсатма бердим”, деди Эрон суд ҳокимияти раҳбари Ғуломҳусайн Муҳсени-Эжейи.
