У бирдан уларни тўсди ва ўқлар унинг танасини тешиб ўтди!..

У бирдан уларни тўсди ва ўқлар унинг танасини тешиб ўтди!..

У ўша пайтда атиги 22 ёшда эди. У самолёт бортида фавқулодда ҳолат юз берган пайтда очиқ эшик олдида турган эди.
Айнан шу онларда Нирджа Бханот ўз ҳаёти учун улкан хавф бўлишига қарамасдан, 359 кишининг ҳаётини сақлаб қолган қарорни қабул қилди.
Pan Am 73 – рейси Мумбайдан Нью-Йоркка учиш йўлида ёқилғи қуйиш учун Карачи шаҳрига қўнди. Йўловчилар дам олиб, парвознинг давом этишини кутар эдилар. Ҳаммаси одатдаги тўхтаб ўтиш, жараёнлар оддий кўринарди.
Бироқ , бирдан вазият кескин ўзгарди.
Қуролланган шахслар самолётга хужум уюштириб, уни босиб олди ва бу ерда осойишталик ўрнини қўрқув эгаллади.
Салоннинг олд қисмида катта борткузатувчи — Нирджа Бханот вазиятни кузатарди, у қуролсиз ҳолда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаг учун жавобгар эди.
Қаҳрамонимиз саросимага тушмади.
У аниқ ҳаракат қилди.
Нирджа учувчилар кабиналари экипажини огоҳлантиришга улгурди ва бу уларга фавқулодда чиқиш йўли орқали самолётни тарк этиш имконини берди. Бу қарор босқинчиларнинг самолётдан янада хавфли мақсадларда фойдаланишига йўл қўймади. Ва содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олди.
Босқин 17 соат давом этди.
Атрофни қўрқув қоплаганига қарамасдан, Нирджа йўловчиларни қўллаб-қувватлади — болаларни тинчлантирди, одамларнинг қўлларидан ушлади, далда берувчи сўзлар айтди.
Босқинчилар Америка паспортларини талаб қилганида, у кўплаб паспортларни пинҳона яшириб, йўловчиларни ҳимоя қилди.
У ўзини биринчи ўринга қўймади.
Тунда самолётда ёруғлик ўчиб қолгач, фавқулодда чиқиш йўллари орқали эвакуация бошланди.
Нирджа улардан бири олдида турган эди.
Қутқарилиш йўли жуда яқин эди.
У биринчи бўлиб чиқиб кетиши мумкин эди.Лекин у бундай қилмади ва самолётда қолди.
У йўловчиларга самолётни тарк этишда ёрдам берди. Уч нафар бола қўрқувдан ҳаракат қила олмаганида, Нирджа уларни ўз танаси билан тўсди ва ўқ еб яраланди. Қиз шифохонага олиб кетилаётган пайтда вафот этди.
Унинг туфайли 359 киши омон қолди.
Нирджа Бханот жасорат учун Ҳиндистоннинг энг олий фуқаролик мукофоти — Ashoka Chakra билан тақдирланди. Унинг тарихи бутун дунё бўйлаб борткузатувчилар томонидан ўрганилади.
Бироқ унинг мероси мукофотларда эмас.
Унинг охирги танловида:
ўзини танлаши мумкин бўлган пайтда, у бошқаларни танлади.
Ҳақиқат шуки,Жасорат ҳар доим ҳам баланд овозли бўлавермайди.
Дўстларингизга ҳам юборинг: