ЕИ Тожикистон ва Қирғизистон банкларини чекловлар рўйхатига қўшиши мумкин
Европа Иттифоқи Россияга қарши антироссия чекловларининг янги пакети доирасида учинчи давлатларнинг портларига нисбатан санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Reuters» тегишли ҳужжатга таяниб хабар бермоқда.
«Европа Иттифоқи илк бор Россияга қарши 20-санкциялар пакетига учинчи давлатларнинг портларини киритишни таклиф қилмоқда», — дейилади нашрда.
Гап, хусусан, Грузиядаги Кулеви терминали ва Индонезиядаги Каримун порти ҳақида бормоқда.
Шу билан бирга, банк санкциялари рўйхатига тузатиш киритиш таклиф этилмоқда: ундан Хитойнинг иккита банки чиқариб ташланиши мумкин. Аммо рўйхатга Лаос, Тожикистон ва Қирғизистон молиявий ташкилотлари қўшилиши эҳтимоли бор — улар «Россия учун криптовалюта активлари соҳасида хизмат кўрсатиш»да айбланмоқда.
