Тошкентдаги нуфузли университетларидан бирининг айрим йўналишларида ўқиш 3 йиллик бўлиши мумкин

Тошкентдаги нуфузли университетларидан бирининг айрим йўналишларида ўқиш 3 йиллик бўлиши мумкин

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 9-февраль куни қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш ва соҳада илм-фанни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Тақдимотда қишлоқ хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Ҳозирда Тошкент давлат аграр университетида 13,6 минг талаба таҳсил олаётгани, бироқ ўқув жараёнининг амалиёт билан етарлича боғланмагани сабабли битирувчиларнинг атиги 55%и ўз соҳасида ишлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шундан келиб чиқиб, таълим, илмий тадқиқот ва ишлаб чиқаришни узвий боғлайдиган тизим яратиш, меҳнат бозори талабига мос етук мутахассислар тайёрлаш вазифалари белгиланди. Келгусида университет талабаларининг 6,8 минг нафари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, корхоналар ва агрокластерларда, 2,6 мингдан зиёди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги 22 та илмий-тадқиқот институтида амалиёт ўтайди.

Шунингдек, фермер ҳамда унинг ходимлари фарзандларининг тест синовларида баллари қабул параметрларига етмаганда, миқдори камайтирилган тўлов-контракт асосида университетга қабул қилиш, 7 та таълим йўналиши бўйича ўқиш давомийлигини 4 йилдан 3 йилга қисқартириш таклиф этилди.

Талабаларни тракторчи-машинист гувоҳномаси ва агродронлардан фойдаланишга ўқитиш йўлга қўйилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: