Бухорода 290 гектар ерни $600 мингга олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
У олтин ва қимматбаҳо металларга бой ер майдонини “танишлари орқали” аукционда ютиб беришини айтган ва фуқародан $600 минг талаб қилган.
Сўнг тезкор тадбир давомида эркак $230 минг ва 840 млн сўмни олаётган вақтида қўлга олинган. Аниқланишича, ушбу шахс аввал ҳам бир неча бор фирибгарлик учун судланган бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
