Дунё унинг олдида «паст»!
Абу Сулаймон Доронийнинг раҳимаҳуллоҳ: «Агар қалбда охират бўлса, дунё унга суқилиб кириб, тўлдиришга уринаверади.
Агар қалбда дунё бўлса-чи, охират унга суқилиб кирмайди. Чунки охират карамли, олийжаноб, дунё эса лаим, пастдир», деди.
Ибн Абу Дунёнинг «Китабуз зуҳд» асаридан.
📝Изоҳ: Агар инсоннинг асосий мақсади охират бўлса, Аллоҳ унинг дунёвий ишларини ҳам баракали қилиб қўяди. Аммо инсон фақат дунёга боғланиб қолса, олийжаноб бўлган охират туйғуси бундай «тор» ва «паст» мақсадлар билан бир жойда жамланмайди. Дунёнинг қадри паст, охиратнинг қадри эса улуғдир.
