Лола Элтоева туркий дунё саҳнасида эътироф этилди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ТУРКСОЙ халқаро театр мукофотларини топшириш маросимида “Энг яхши театр актрисаси” номинациясида ғолиб деб топилди. Ушбу ютуқ ўзбек театр санъатининг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Халқаро эътироф
ТУРКСОЙ томонидан ташкил этиладиган мазкур мукофот туркий давлатлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, театр санъатидаги ютуқларни рағбатлантириш ва ижодкорлар ўртасида тажриба алмашишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб келинади. Унда туркий дунёга мансуб мамлакатлардан таниқли актёр ва актрисалар, режиссёрлар ҳамда театр арбоблари иштирок этади.
