Рамазонга тайёргарлик кўришни биласизми? Йўқми? Сайтга ўтинг, албатта билиб оласиз!..

Рамазонга тайёргарлик кўришни биласизми? Йўқми? Сайтга ўтинг, албатта билиб оласиз!..

Рамазон — шунчаки рўза тутиш ойи эмас.
У — қалбни уйғотиш, ниятни тозалаш, ҳаётни тартибга солиш ойидир.
Рамазонга тайёргарлик аввало қалбдан бошланади.
🤍 1. Ниятни тўғрилаш
“Я Роббим, бу Рамазонда Сенинг розилигинг учун яшайман” — деб қарор қилиш.
Чунки амалнинг қадри ният билан ўлчанади.
2. Қуръон билан дўстлашиш.
Ҳозирдан ҳар куни бироз тиловатни одат қилиш.
Рамазонда тўсатдан эмас, тайёр қалб билан кириш учун.
 3. Дуоларни кўпайтириш
Рамазонга етказишини сўраб дуо қилиш.
Қабул бўладиган ойга қабул бўладиган қалб билан киришни сўраш.
 4. Кечириш ва покланиш
Кимдандир ранжиган бўлсак — кечириш.
Қалбда кина билан Рамазонга кирилмайди.
 5. Нафсни аста-секин тарбия қилиш
Ортиқча гап, ортиқча овқат, ортиқча телефон — камайтириш.
Рамазон келганда нафсга оғир бўлмаслиги учун.
 6. Режа тузиш
— Қанча Қуръон ўқийман?
— Қандай садақа қиламан?
— Қандай одатни тарк қиламан?
Рамазонга тайёргарлик — бу совға кутаётган инсоннинг ҳолати каби.
Чунки Рамазон — Аллоҳнинг энг буюк неъматларидан бири.
 Агар биз уни кутиб тайёргарлик кўрсак, у ҳам бизга раҳматлари билан очилади.
Аллоҳ барчамизни Рамазонга соғ-саломат, пок қалб билан етказсин.
Омин.
Дўстларингизга ҳам юборинг: