АҚШ Яқин Шарққа USS Gerald R. Ford авиаташувчи кемаси ва унга ҳамроҳ бўлган кемаларни жўнатди – New York Times
Қўшма Штатлар ҳозирда Кариб денгизида жойлашган USS Gerald R. Ford авиаташувчи кемасини унга ҳамроҳ бўлган кемалари билан бирга Яқин Шарққа жўнатмоқда, деб хабар беради New York Times. Нашр хабарига кўра, АҚШ маъмурияти бу қадамни Эронга қарши ҳаракат қилиш режаларининг бир қисми сифатида қўйган.
