Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида кетаётган аёлларимиз ушлаб қолинди
Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортида Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида кетаётган 22 ва 36 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи аёллар ушланди.
Аниқланишича, уларнинг авиачипталари ва бошқа харажатлари ҳозирда Туркияда бўлиб турган 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси томонидан тўланган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
