Кино кўринг ва камбағалликдан чиқинг: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги камбағалликдан чиқиш учун 5 та филм тавсия қилди (Фотофакт)
“Молиявий мустақиллик — бу фақат пул эмас, бу дунёқараш, стратегия ва доимий ҳаракатдир”, дейилади вазирлик ахборотида.

Вазирлик тавсия этаётган фильмлар:
- Омад ортидан қувиб/Бахт изидан (2006)
Вилл Смиз бош ролда. Филмда ота ўз оиласини таъминлаш ва камбағалликдан чиқиб, молиявий барқарорликка эришиш йўлида курашади.
- Харобадан чиққан миллионер
Ҳиндистонлик йигит камбағалликдан чиқиб, телевизион ўйинда йирик мукофот ютади.
- Инқироз сари (2015)
2008-йилги молиявий инқирозни олдиндан сезган бир гуруҳ одамларнинг ҳикояси.
- Waffle Street (2015)
Молиявий муваффақиятга эришиш учун ҳаётини ўзгартирган одамнинг реал ҳикояси.
- Катве
Угандадаги камбағал оилада туғилган қиз шахмат орқали дунё бўйлаб муваффақиятга эришади.
