Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Соҳада кадр тайёрлаш бўйича энг яхши олий таълим муассасаси” деб топилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Соҳада кадр тайёрлаш бўйича энг яхши олий таълим муассасаси” деб топилди

Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси томонидан HILTON меҳмонхонасида ўтказилган “VII Hotel Business Forum”ининг меҳмонхона индустриясининг лидерларини мукофотлаш бўйича тантанали маросимида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Туризм ва меҳмонхона бизнеси таълим йўналиши танловда муваффақиятли иштирок этиб, “Меҳмонхона бизнеси бўйича кадр тайёрловчи энг яхши олий таълим муассасаси” номинацияси билан тақдирланди. Бу ҳақда университет Ахборот хизмати маълум қилди.

Танловда туризм ва меҳмонхона соҳаси бўйича кадр тайёрловчи 50 га яқин таълим муассасалари иштирок этиб, танлов амалиёт вакиллари томонидан тузилган танлов ҳайъати томонидан баҳолаш мезонлари асосида ўтказилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: