Юлдуз Турдиева энди севги ҳақида куйламоқчи эмас (Видео)
Машҳур хонанда Юлдуз Турдиева ўзининг ижодий режалари билан бўлишар экан, санъатидаги кескин ўзгариш ҳақида тўхталиб ўтди. Кўпчилик кутган ишқий наволар ўрнини энди мутлақо бошқа мавзулар эгаллайди.
Хонанданинг айтишича, севги-муҳаббат мавзуси у учун ўз долзарблигини йўқотган. Бундан буён Юлдуз Турдиева ижросида қалбларни ларзага солувчи ватанпарварлик руҳидаги ва ота-онага бўлган чексиз эҳтиромни ифодаловчи қўшиқларни кўпроқ эшитамиз.
