73% одам дўстларига берган пулларини қайтариб ололмайди — Илмий тадқиқот буни исботлади
Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, дўстлари ёки яқинларига қарз берган респондентларнинг 73 фоизи ҳанузгача ўз маблағларини қайтариб ололмаётганликларини маълум қилишди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, аксарият ҳолларда маблағлар норасмий тарзда, яъни ҳеч қандай ёзма шартнома ёки аниқ қайтариш муддатлари белгиланмасдан берилган. Айнан мана шу омил қарзнинг қайтмай қолишига асосий сабаб бўлмоқда.
Қайтарилмаган қарзлар нафақат ҳамёнга, балки инсоний муносабатларга ҳам путур етказмоқда:
Сўровнома иштирокчиларининг салмоқли қисми қарз бериш жараёни ўзаро кескинлик ва пушаймонликка сабаб бўлганини таъкидлашган.
Айниқса, қайтариш шартлари аввалдан аниқ келишиб олинмаган ҳолатларда, дўстлик алоқаларида узоқ муддатли инқирозлар юзага келган.
