Шошилинч хабар: Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида икки кун давомида узлуксиз ёғингарчилик кузатилади
Жорий йилнинг 16–17 февраль кунлари кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши ҳамда тошқинлар юзага келиши хавфи мавжуд.
Тоғ олди ва тоғли минтақаларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан максимал даражада эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.
