РЎЗА ХАДИСЛАРИ

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда “Раййон” деган эшик бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради….»
Имом Бухорий ривояти

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман”»
Имом Бухорий ривояти

Абу Умома (р.а) дедилар: «Мен: «Ё Расулуллоҳ, мени жаннатга киришимга сабаб бўладиган амалга йўллаб қўйсангиз», деганимда: (У зот) «Рўзани риоя қил! Зеро, унинг мисли йўқдир», дедилар».
Насоий ривояти

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан 70 йиллик (масофага) узоқ қилади»
Имом Бухорий ривояти

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳни рухсатисиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас»
Имом Бухорий ривояти
Дўстларингизга ҳам юборинг: