Суръат кеча олинган!.. Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ориповни қабул қилди.

Суръат кеча олинган!.. Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ориповни қабул қилди.

17 февраль куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрида хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ориповни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди. Уларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди.

Икки томонлама савдо айланмаси ва инвестициялар ҳажмининг барқарор ўсиш тенденцияси мамнуният билан қайд этилди. Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва ўзаро манфаатли бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Томонлар маданий ва гуманитар алмашинувларни ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Давлат раҳбари бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг сўнгги мажлиси самарали ўтганини алоҳида қайд этди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги барча йўналишлардаги кун тартиби бўйича конструктив ва ўзаро ишончга асосланган мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар. Шу нуқтаи назардан, яқинда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги учрашув ва музокараларга сифатли тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил давомида ўтказилиши кўзда тутилган давлатлараро тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: