Шу нарх тушди, деган нарса барибир қулоққа яхши эшитилар экан! Агар у олтин бўлса ҳам!..
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайди. 18 февраль ҳолатига кўра, 5 граммли олтин қуйма нархи 10 миллион сўмдан тушди.
Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтин нархи 1 987 200 сўмни ташкил этди.
Олтин қуймалар нархи қуйидагича:
5 грамм — 9 936 000 сўм;
10 грамм — 19 872 000 сўм;
20 грамм — 39 744 000 сўм;
50 грамм — 99 361 000 сўм;
100 грамм — 198 722 000 сўм.
Маълум қилинишича, олтин қуймаларни қайтариб олиш нархлари қадоғининг бутлиги ёки бузилганига (техник талабларга мос келмаслигига) қараб белгиланади.
22 январь куни Ўзбекистонда ўлчовли олтин қуймаларнинг нархи рекорд кўрсаткични ташкил қилганди.
Унда қуймаларнинг сотув нархлари қуйидагича:
5 грамм – 9 млн 717 минг сўм;
10 грамм – 19 млн 434 минг сўм;
20 грамм – 38 млн 868 минг сўм;
50 грамм – 97 млн 169 минг сўм;
100 грамм – 194 млн 338 минг сўм бўлиб, бугунги ҳолатидан сезиларли даражада фарқ қилади.
