Украиналик болаларининг учдан бир қисми уруш сабаб кўчишга мажбур бўлган 

Украиналик болаларининг учдан бир қисми уруш сабаб кўчишга мажбур бўлган 

UNICEF маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан тўрт йил ўтиб, мамлакатдаги болаларнинг учдан бир қисми, яъни 2 589 900 нафари ҳамон ўз яшаш жойидан бошқа ҳудудларда қолмоқда.

Ташкилот 791 мингдан ортиқ бола мамлакат ичида, тахминан 1,8 миллион нафари эса чет элда муҳожир сифатида яшаётганини билдирди.

UNICEF сўровномаси натижаларига мувофиқ, кўчиб кетган 15–19 ёшдаги ҳар учинчи бола камида икки марта яшаш жойини ўзгартирган, ҳар тўртинчи ўсмир эса Украинада яхши келажак қура олишига ишонмайди.

Шунингдек, UNICEF украиналик болаларнинг руҳий ҳолати ёмонлашаётганини қайд этмоқда. Доимий ҳужумлардан қўрқув, узоқ муддат бошпаналарда яшаш ва уйда, ижтимоий алоқалардан чекланган ҳолда изоляцияда бўлиш ўсмирларга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: