Юракларни ром этаётган Сан-Сан исмли мушукча
Хитойда машҳурликка эришган Сан-Сан нафақат ёқимтой қиёфаси, балки ўзига хос ташқи кўриниши билан ҳам одамлар эътиборини тортмоқда. Унинг энг ажралиб турадиган жиҳати — икки кўзининг турли рангда эканидир.
Бундай ноёб ҳолат тиббиёт ва биологияда гетерохромия деб аталади. У одамлар ва ҳайвонларда учраши мумкин бўлиб, кўз рангини белгилайдиган пигмент — меланиннинг турлича тақсимланиши натижасида юзага келади.
Сан-Саннинг бетакрор нигоҳи уни ижтимоий тармоқларда машҳурга айлантирди. Фойдаланувчилар унинг сурат ва видеоларини завқ билан томоша қилиб, “мўъжизавий мушукча” деб аташмоқда.
