Шунда, бошимиз отилиб кетгундек бўлмайдида, тўғрими?!

Шунда, бошимиз отилиб кетгундек бўлмайдида, тўғрими?!

Айтмоқчимизки, магнит бўронлари тўхтайди.  Қон босими борлар ҳам бемалол талтайиб юрса бўлади!.. Хуллас, гап бундай 22 февраль, якшанба куни Россия ФА Космик тадқиқотлар институти ҳузуридаги Қуёш астрономияси лабораторияси олимлари Қуёшнинг кўринадиган қисмида доғлар тўлиқ йўқолганини тасдиқлади.

Айни пайтда Қуёш юзаси мутлақо «тоза» кўринишга эга. Суткалик қуёш доғлари индекси нолга тушган, чақнаш фаоллиги эса 2024 йилдан бери илк бор тўлиқ тўхтаган.

Мутахассислар таъкидлашича, бу глобал минимал босқич бошланганини англатмайди. Ер ҳозир Қуёш фаоллигининг 25-навбатдаги 11 йиллик циклининг чўққисидан кейинги қисқа тинчланиш даврига кирган.

Олимлар изоҳига кўра, бундай «тинч» даврлар ҳатто фаол фазада ҳам кузатилади: эски доғлар Қуёш дискининг чекка қисми ортига ўтиб кетади, янги гуруҳлар эса ҳали пайдо бўлмаган бўлади.

 

Лаборатория вакилларидан бири Сергей Богачёвнинг айтишича, бу вақтинчалик ҳолат бўлиб, бир неча кун ёки ҳафта ичида фаоллик яна тикланиши мумкин.

 

Мутахассислар фикрича, бундай қисқа танаффус одамлар учун ҳатто фойдали: геомагнит бўронлар камаяди, алоқа тизимларида узилишлар эҳтимоли пасаяди ҳамда сунъий йўлдошлар ва энергия тармоқлари учун хавф камроқ бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: