«Ўзавтойўлбелги» ДУК раҳбариятига жиноий иш очилди
«Ўзавтойўлбелги» ДУКнинг 3 нафар мансабдори ва бошқалар устидан суд иши 24 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида бошланади.
«Ўзавтойўлбелги» директори В. А. Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми а ва в-банди а ва в-банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси 2-қисми а ва б-банди (Мансаб сохтакорлиги), 228-моддаси 2-қисми а ва б-банди 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан айбланпти.
Директор ўринбосари Ш. А. эса ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми а ва в-банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси 2-қисми а ва б-банди 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан;
Маркетинг бўлими бошлиғи Баҳром Саидов ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми а ва в-банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси 2-қисми а ва б-банди 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан айбланяпти.
