Футбол. ЕЧЛда ортиқча сенсация бўлмади (Кеча бўлиб ўтган барча матчлар шарҳи)

Футбол. ЕЧЛда ортиқча сенсация бўлмади (Кеча бўлиб ўтган барча матчлар шарҳи)

Европа яшил майдонларида Чемпионлар лигаси плей-офф жавоб ўйинларининг тўрттаси якунига етди.

Сафардан дуранг билан қайтган «Атлетико Мадрид» ўз майдонида норвег ҳужумчиси Сёрлотнинг хет-триги ҳисобига «Брюгге»ни йирик ҳисобда таслим этди. Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби эса икки ўйинда ҳам ўтган йилги финалчи «Интер»ни мағлубиятга учратди. «Нюкасл» жавоб ўйинида «Қорабоғ»ни енгган бўлса, «Байер» — «Олимпиакос» ўйинида дарвозалар дахлсиз қолди, биринчи ўйин натижасига кўра, леверкузенликлар кейинги босқичга чиқишди.

ЕЧЛ. Плей-офф. Жавоб ўйинлари

Атлетико — Брюгге 4:1 (умумий ҳисоб 7:4)
Голлар: Сёрлот 23, 76, 87, Кардосо 48 — Ордонез 36.

Интер — Будё-Глимт 1:2 (умумий ҳисоб 2:5)
Голлар: Бастони 76 — Ҳауге 58, Эвен 72.

Нюкасл — Қорабоғ 3:2 (умумий ҳисоб 9:3)
Голлар: Тонали 4, Жоэлинтон 6, Ботман 52 — Дуран 51, Жафаркулиев 57.

Байер — Олимпиакос 0:0 (умумий ҳисоб 2:0)

«Атлетико Мадрид», «Нюкасл Юнайтед», «Байер Леверкузен» ва «Будё-Глимт» 1/8 финалга йўл олди.

Эртанги оқшом Европа Чемпионлар лигаси плей-офф жавоб ўйинларининг яна тўрттаси ўтказилади:

Аталанта — Боруссия Д (биринчи ўйин — 0:2)
Ювентус — Галатасарой (биринчи ўйин — 2:5)
ПСЖ — Монако (биринчи ўйин — 3:2)
Реал Мадрид — Бенфика (биринчи ўйин — 1:0)

Дўстларингизга ҳам юборинг: