Банкоматларга ажратилган пулни ўзлаштирган банкирлар аниқланди!

Банкоматларга ажратилган пулни ўзлаштирган банкирлар аниқланди!

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки банк хизматлари маркази собиқ шўъба мудири Т.С. ўзига бириктирилган банкоматларга ажратилган 262,5 млн сўмни, шунингдек назоратчи кассири С.Н. 132,8 млн сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: