Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими анча йилга «кесилди»

Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими анча йилга «кесилди»

Туманнинг собиқ ҳокими М.Х Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “б”, “в”, “г” бандлари, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 210-моддаси (пора олиш) 3-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилди.

Суднинг ҳукми билан М.Х га 3 йил ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 150 баравари (61 млн 800 минг сўм) миқдорида жарима ҳамда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: