“Муҳташам юз йил” сериали юлдузи Пелин Карахан турмуш ўртоғи билан ажрашмоқда

“Муҳташам юз йил” сериали юлдузи Пелин Карахан турмуш ўртоғи билан ажрашмоқда

Туркиянинг машҳур тарихи-драмавий сериалида Меҳримоҳ султон образи билан танилган актриса Pelin Karahan турмуш ўртоғи, тадбиркор Bedri Guntay билан ажрашиш ёқасида турибди. Бу ҳақда журналист Birsen Altuntas маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Bedri Guntay аллақачон оила яшаб келган уйни тарк этган. Туркия ОАВлари ёзишича, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар сўнгги ойларда кучайган ва айрим масалаларда муросага келиб бўлмаган. Шу билан бирга, актриса ҳозирча бу хабарларни расман тасдиқлагани йўқ ва вазиятга изоҳ бермаяпти.

Оилавий ҳаёт ва аввалги инқирозлар

Pelin Karahan ва Bedri Guntay 2014 йилда турмуш қурган. Бу актрисанинг иккинчи никоҳи бўлиб, жуфтликнинг икки нафар ўғли бор. Илгари ҳам уларнинг оилавий ҳаёти атрофида турли миш-мишлар тарқалган.

Хусусан, 2021 йилда Bedri Guntayга тегишли компания билан боғлиқ фирибгарлик ва ноқонуний бойлик орттириш айбловлари ҳақида хабарлар чиққан. Ўша даврда ҳам оилада инқироз юзага келгани айтилган, аммо жуфтлик муаммоларни бартараф этиб, бирга қолган.

2025 йил ўрталарида турк блогерлари яна ажралиш ҳақида тахминлар илгари сурган, бироқ актриса бу гапларни рад этган эди. Сўнгги маълумотларга кўра эса, бир неча кун аввал Bedri Guntay уйдан кўчиб чиққан.

Актрисага яқин манбаларнинг таъкидлашича, томонлар фарзандлари манфаати йўлида ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатни сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Илк никоҳи

Маълумот учун, Pelin Karahan бундан аввал фитнес мураббийи Erdinc Bekiroglu билан турмуш қурган ва 2013 йилда ажрашган. Ўша пайтда турк ОАВларида никоҳнинг бузилишига хиёнат сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: