ЖЧ-2026 атрофида шов-шув: Нигерия қайтиши мумкин. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам муҳим. Сабаби…

ЖЧ-2026 атрофида шов-шув: Нигерия қайтиши мумкин. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам муҳим. Сабаби…

ЖЧ-2026 саралашида Нигерия пеналтиларда ДР Конгўга ютқазиб, мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлганди. Ғолиб конголиклар эса қитъалараро плей-оффга чиққан эди. Энди Нигерия футбол федератсияси натижага норозилик билдириб, ДР Конго таркибидаги 6–9 нафар футболчининг ҳуқуқий мақомини шубҳа остига олди. Уларнинг кўпи Европада туғилган ва икки фуқароликка эга экани айтилмоқда. Нигерия томони ДР Конго қонунларида икки фуқаролик тақиқланганини таъкидлаб, ФИФА чалғитилган бўлиши мумкинлигини билдирди. Манбаларга кўра, ФИФА яқин кунларда плей-оффда ДР Конго ўрнига Нигерия ўйнаши масаласини кўриб чиқади.

Бу вазият Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам муҳим: плей-офф ғолиби мундиал гуруҳ босқичида бизга рақиб бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: