ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯМИ ЁКИ «ИМПЕРИЯ»?!

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯМИ ЁКИ «ИМПЕРИЯ»?!

127-СОНЛИ ТМЭКдаги АҲВОЛ ҲАҚИДА
Бугун Янгиҳаёт, Сергели ва Бектемир туманларига хизмат кўрсатувчи 127-сонли Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) биносида гувоҳи бўлганларим мени чуқур ранжитди ва ғазаблантирди.
Бу муассаса аслида энг нозик қатлам — ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат қилиши керак эмасми?
Воқеа аслида қандай бўлди?
📍 «Ёпиқ эшиклар» сиёсати:
Иш вақти бўлишига қарамай, мен ҳар сафар келганимда, ногиронлар мурожаат қиладиган энг муҳим 2-хона доим қулф.
Ходимлардан сўрасангиз, «Қаттиқроқ тақиллатинг, очади» дейишади.
Давлат идорасими бу ёки шахсий хонадон?!
📍 Назиля (ёки Назира) хонимнинг «шахсий офиси»:
10 дақиқа давомида эшикни қоқиб, ниҳоят ичкарига кирганимда, ходиманинг хизмат телефонида дугонаси билан бемалол гурунглашиб ўтирганига гувоҳ бўлдим.
Фуқаронинг «Бир дақиқа мумкинми?» деган илтимосига эса, худди унинг шахсий тинчини бузгандай ўқрайиб, «кўрмаяпсанми, гаплашяпман!» деган ишорани қилди. Иш вақтида, бюджет ҳисобидан тўланаётган алоқа ва ойлик эвазига бундай муомала қилишга ким ҳуқуқ берди?!
📍 Масъулиятсиз раҳбарият:
Бу ҳолат бўйича раҳбарни изладим. 4—хонада ўтирадиганлар, раҳбарни 8-хонадан излашим кераклигини айтишди.
Қизиғи, ҳамма хонада рақам бор, лекин раҳбар ўтирадиган 8-хонада рақам йўқ (яширинганми?).
У хонадаги ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимлари эса на ходиманинг исмини айтишди ва на ўзларини таништиришди.
Тўлиқ инкор ва лоқайдлик!!!
Саволларим Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъулларига:
1) ТМЭК ходимлари учун «Одоб-ахлоқ қоидалари» мавжудми ёки улар ўз «империясини» қуриб олишганми?
2) Нега фуқаролар ўз ҳаққини талаб қилиш учун эшикни 10 дақиқалаб тепиб ёки тақиллатиб туриши керак?
3) Муассасадаги камераларни кимдир кузатадими ўзи?
Ўша Назиля хонимнинг иш вақтидаги «телефон суҳбатлари» ва фуқароларга муносабатига ҳуқуқий баҳо бериладими?
4) 1140 ишонч телефони нега 3 та гудокдан кейин узилиб қолмоқда? Муаммони кимга айтайлик???
Биз каби солиқ тўловчилар ҳисобидан(!!!) таъмирланган шинам хоналарда ўтириб, энг мададга муҳтож инсонларни менсимаслик — бу улкан муаммо.
 Фатима Жураева
Дўстларингизга ҳам юборинг: