Шундай урайлик-ки, нима десак, «хўп акалар, хўп акалар» деб турсин!..

Шундай урайлик-ки, нима десак, «хўп акалар, хўп акалар» деб турсин!..

ВАШИНГТОН, 26 февраль. Дунё сиёсатининг марказида яна бир мудҳиш соя пайдо бўлди. Қўшма Штатлар Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларда Теҳронни ён беришга мажбур қилиш учун ҳарбий куч ишлатиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда нуфузли The New York Times нашри америкалик юқори лавозимли амалдорларга таяниб хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Вашингтон Теҳроннинг келишувга тайёр эканлигига катта шубҳа билан қарамоқда. Шу сабабли, Эрон раҳбариятини музокаралар столига қайтариш ва шартларга кўндириш учун «нуқтали зарбалар» стратегиясидан фойдаланиш режалаштирилган.

Бу потенциал ҳужумнинг асосий нишони Эроннинг ядровий иншоотлари бўлса-да, амалдорлар бу ҳаракатнинг «рамзий маъноси» борлигини алоҳида таъкидламоқдалар. Яъни, бу зарба Эронга АҚШнинг сабри тугагани ҳақидаги сўнгги огоҳлантириш бўлади. Бироқ, Оқ уй ва Пентагон ичида хавотирлар ҳам йўқ эмас: ОАВнинг ёзишича, АҚШ Ислом Республикасига қарши кенг кўламли ҳужум уюштирилган тақдирда, ўз ҳарбий арсеналининг муҳим қисми истоқ бўлишидан (тугаб қолишидан) қўрқмоқда. Бу эса АҚШнинг бошқа минтақалардаги стратегик имкониятларини чеклаб қўйиши мумкин. Шундай бўлса-да, Вашингтон «куч ишлатиш» вариантини столдан олгани йўқ. Вазият шу даражада таранглашганки, ҳар қандай кичик учқун Яқин Шарқда катта алангани келтириб чиқариши мумқин. Дунё нигоҳи Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ушбу «хавфли ўйин»га қаратилган. Эндиликда дипломатия эмас, балки ракеталар тили ишга тушадими?

Дўстларингизга ҳам юборинг: