Мактаб ўқувчиси ЙПХ инспекторини уриб юборгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Мактаб ўқувчиси ЙПХ инспекторини уриб юборгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида BMW ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб юборгани акс хэтган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 25 февраль куни соат 21:46 да 2010 йилда туғилган вояга етмаган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси «BMW M4» автомашинасини ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб, Миробод тумани Миробод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторини уриб юборган. ЙПХ инспектори тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: