Instagram яшаб қолиши учун ўзини ўққаям-чўққаям урмоқда!.. Бир нарсани билади, шу!.. Сайтга кириб дарров ўқинг!..
Instagram видеоларни томоша қилиш имкониятини янада кенгайтирмоқда. Платформа АҚШда Google TV қурилмалари учун мўлжалланган махсус TV иловасини ишга туширди. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди.
Аввалроқ, декабрь ойида ушбу илова Amazon Fire TV қурилмаларида ҳам тақдим этилган эди. Энди эса Google TV фойдаланувчилари ҳам ундан фойдаланиши мумкин.
Илованинг асосий имкониятлари
Дастлаб илова Reels видеоларини смартфондан ташқари қурилмаларда ҳам кўриш учун яратилган эди. Энди эса фойдаланувчилар ўз Instagram лентасидаги пост ва видеоларни тўғридан-тўғри телевизор экранида томоша қила олади.
Бу қадам орқали Instagram катта экранлар бозорида фаол ишлаётган YouTube билан рақобатни кучайтиришни мақсад қилган. Маълумки, TikTok ҳам телевизор учун алоҳида иловасига эга.
Шахсийлаштирилган контент
Янги TV иловаси ҳар бир фойдаланувчи учун алоҳида мослаштирилади. Яъни Instagram’да қайси саҳифалар ва видеоларни кўпроқ кўрсангиз, телевизорда ҳам шунга ўхшаш контент тавсия этилади. Видеолар комедия, мусиқа ва турмуш тарзи каби йўналишларга ажратилган.
Reels видеолари автоматик равишда кетма-кет қўйилади — кейинги видеони кўриш учун лентани қўлда айлантириш шарт эмас. Шунингдек, телевизор орқали видеоларга лайк босиш, изоҳларни кўриш ва улашиш имкони ҳам мавжуд.
Бир аккаунт — бир нечта профил
Фойдаланувчилар иловани ўз аккаунти билан боғлаб, битта ҳисобга бештагача профил қўша олади. Хоҳловчилар эса фақат телевизор учун алоҳида аккаунт ҳам очиши мумкин.
