Эрон томондан 8 нафар аскар ҳалок бўлган!..
Ҳарбий амалиётнинг янги тафсилотлари
-
Операция номи: Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши қўшма амалиёти «Яҳудо қалқони» (Operation Shield of Judah) деб номлангани маълум бўлди.
-
Зарба берилган нуқталар: Нафақат Теҳрон, балки Эроннинг бошқа йирик шаҳарлари — Исфаҳон (ядровий тадқиқот маркази), Табриз (ракета базалари), Караж ва Кермоншоҳ шаҳарларида ҳам кучли портлашлар қайд этилган.
-
Нишонлар: Ракеталар Теҳрон марказидаги Давлат бошқаруви бинолари, Мудофаа вазирлиги, Разведка вазирлиги ва Эрон Атом энергияси агентлиги биноларига йўналтирилган. Ҳатто Президент саройи комплекси яқинида ҳам портлашлар бўлгани айтилмоқда.
-
Оқ уй муносабати: АҚШ расмийлари ушбу зарбаларда Америка ҳарбий-ҳаво кучлари бевосита иштирок этаётганини тасдиқлади. Бу Эроннинг ядровий ва баллистик ракета дастурларини тўхтатишга қаратилган «йирик амалиёт» экани таъкидланмоқда.
-
Авиаташувчилар: АҚШнинг «Gerald R. Ford» ва «Abraham Lincoln» авиаташувчи кемалари минтақада жанговар ҳолатга келтирилган.
-
Дастлабки талофатлар: Ҳозиргача Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг камида 8 нафар аскари ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар бор.
