32 йиллик анъана якунланди: “Ассалом, Ўзбекистон!” эфир билан хайрлашди
Ассалом, Ўзбекистон! теледастури 32 йиллик узлуксиз эфирдан сўнг тугатилди. Бу ҳақда дастур ижодкорларидан бири Кумушбиби Эрмаматова ўзининг Facebook саҳифаси орқали маълум қилди.
Маълумотларга кўра, теледастур 1994 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти ташаббуси ва кўрсатмалари асосида ташкил этилган. Унинг илк сони 1994 йил 17 март куни эфирга узатилган.
32 йил давомида танаффуссиз ҳар тонг эфирга чиққан мазкур дастур Ўзбекистон телеканали эфирини бошлаб берувчи анъанавий кўрсатув сифатида томошабинларга яхши таниш эди.
