Тошкент давлат юридик университетида 3 йиллик таълим жорий этилиши мумкин
Лойиҳалар муҳокамаси порталига “Тошкент давлат юридик университетининг махсус уч йиллик таълим дастурларига ўқишга қабул қилишга оид низомларни тасдиқлаш тўғрисида” ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, Тошкент давлат юридик университетида махсус 3 йиллик таълим дастури очилади. Аммо ушбу дастурга фақатгина мазкур олийгоҳ ҳузуридаги академик литсейлар ҳамда юридик техникумлар битирувчилари тест синовларисиз, танлов асосида давлат гранти билан қабул қилинади.
Фақат тавсия қилинган битирувчиларнинг махсус дастурга кириш ҳуқуқи дастлабки икки йил учунгина амал қилади. Яъни катта эҳтимол билан улар ҳам 2 йилдан сўнг одатий кириш имтиҳонлари асосида олийгоҳ талабаси бўлишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, лойиҳага кўра олий маълумотга эга талабгорлар (иккинчи мутахассислик) учун ҳам ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланади.
