Трампнинг маслаҳатчиси Алекс Брюзевиц ҳам уч кун кетолмай ёмо-о-о-н қийналибди!..
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Алекс Брюзевиц 3 март куни АҚШнинг Эронга ҳужумидан сўнг Яқин Шарқда қолиб кетгани ва бошидан кечирганлари ҳақида сўзлаб берди.
Маслаҳатчи ўзининг «X» (собиқ Twitter) саҳифасида шундай деб ёзди:
«Охирги 72 соат мутлақо сюрреал (ақл бовар қилмас) ўтди, илгари ҳеч қачон бунга ўхшаш ҳолатни бошдан кечирмаганман. Эрон ракеталари тўғридан-тўғри бошим устидан учиб ўтаётган эди».
Брюзевиц вазиятни ҳал қилишда кўрсатган ёрдами учун Оқ уй маъмуриятига, шунингдек, Қатар ва Саудия Арабистони раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди. Маълум қилинишича, маслаҳатчи айни дамда можаро ҳудудини тарк этган ва Европага етиб келган.
