Яна бир даҳшатли воқеа! Қонли ой тутилиши!..
Бугунги даҳшатлар фонида осмонда ноёб ҳодиса — Тўлиқ ой тутилиши содир бўлди. Ойнинг қонли қизил рангга кириши кўплаб одамлар томонидан «ёмонлик аломати» сифатида қабул қилинмоқда. Уруш олови ва қонли осмон бирлашиб, ер юзида ҳақиқий апокалипсис манзарасини ҳосил қилди.
«Қонли ой» — бу нафақат астрономик ҳодиса, балки инсоният тарихида ҳамиша катта ўзгаришлар ва хавотирли воқеалар рамзи бўлиб келган. Айниқса, ҳозирги Яқин Шарқдаги аланга ичида қолган Теҳрон ёки Тель-Авив осмонида бундай манзарани кўриш ҳар қандай одамни сескантириб юбориши табиий.
